UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  10 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  1 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  23 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  36

Азиз Амонов: "Насаф"га урган голларимни ота-онамга бағишлайман" Янгиликлар

Азиз Амонов: "Насаф"га урган голларимни ота-онамга бағишлайман"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлиганинг 13-турида ўз майдонида "Насаф"дан устун келди (2:0).

Ушбу учрашувда жамоанинг тезкор футболчиларидан бири Азизбек Амонов ўзининг дубли билан "Локомотив"га ғалаба келтирди. Якунда футболчи сайтимиз томонидан 13-турнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Биз бу борада Азизбек Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Насаф" билан яхши ўйин ўтказдик. Баҳс мухлисларбоп чиройли бўлди, дея оламан. Рақибнинг қандай кучга эга эканлигини ҳамма яхши билади. Шундай экан ортиқча таърифлаш шарт эмас. Омад бизга кулиб боқди. Бундан хурсандмиз. Гол уриб жамоамнинг ғалабасига ҳисса қўшдим. Голларимни ота-онамга бағишлайман. "Локомотив" ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўради. Тўғри гоҳида омад биздан юз ўгирмоқда. Лекин футбол шуниси билан жозибалидир. 

Ҳужум чизиғида ўйнаш мен учун бегона эмас. Олдин ҳам бу позицияда тўп тепганман. Темурхўжа Абдухолиқов ва Марат Бикмаевда жароҳат борлиги учун "Истиқлол" билан ўртоқлик учрашувида мураббийлар мени синаб кўришди. Мураббийга ҳаракатларим маъқул келган шекилли, масъулиятли учрашувда ҳам ишонч билдирди. 

Тўғри "Локомотив" ҳар доим тўпни рақиб жарима майдончасида назорат қилишга, ўйинни бошқаришга урғу қаратарди. Бу гоҳида ўхшаса, баъзида рақиблар қарши ҳужумда жазолаб кетарди. "Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар бизни иккинчи чизиқда ўйнашимизга мажбур қилишди. Мураббийимиз ҳеч қачон ҳимоявий футбол ўйнамаймиз деган. Биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг рақиб ҳужумлар сонини оширди ва тезлашди. Бундай вазиятда қарши хужумда имкониятларимиз бўлишига ишонгандик. Микаэль Секейра тўғри ҳимояланиб, ўйинни бошқаришни ўргатмоқда. Худога шукур бу "Насаф" билан баҳсда самара берди",- дейди Азиз Амонов. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика