UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   0 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  2 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  7 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  10 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1

Азиз Амонов: "Эронда футбол учрашувида тўхталиш кам. Ҳакамлар курашга қўйиб беришади" Янгиликлар

Азиз Амонов: "Эронда футбол учрашувида тўхталиш кам. Ҳакамлар курашга қўйиб беришади"

Эроннинг "Истиқлол" жамоаси футболчиси Азиз Амонов бугун терма жамоа ихтиёрига етиб келди.

Футболчи бугунги машғулот аввалида "Истиқлол"га кўникиш, Ўзбекистон ва Эрон футболи ўртасидаги фарқ ва бошқа саволларга жавоб бериб ўтди. 

- Янги жамоангизга мослашиш жараёни қандай кетяпти?

- Мослашиб кетиш яхши бўлди. Жамоадаги йигитлар илиқ қабул қилишди. Ҳозирда биринчи ўринда кетмоқдамиз. Мана шу ўринимизни сақлаб қолишимиз керак. 

- Эрон ва ўзбек футболи ўртасидаги фарқ ҳақида...

- Асосан курашларга асосланган. Эронда ҳакамлар курашга қўйиб беришади. Тўхталишлар кам. Жамоалар очиқ футбол таклиф қилишади. Ўзбекистон чемпионати ҳам кучли. 

- Машғулотлардаги тафовутни сездингизми?

- Охиригача ҳаракат қилишади. Ўзбекистон чемпионатига нисбатан техник эмас. Эронда реклама, медиа жуда ривожланган. Машғулот жараёнларини кўрсатишади. Асосий фарқ витаминизацияда бўлиши мумкин. Ўйиндан кейин шу нарсалар ривожланган. 

- Тил борасида муаммога учрамадингизми? Жамоадаошларингиз билан қайси тилда гаплашяпсиз?

- Ингилиз тилини ўрганмоқдаман. Асосан ингилиз тили орқали мулоқот қилишга ҳаракат қиляпман. 

- Эрон клубига ўтганингиздан сўнг инстаграмдаги обуначиларингиз кескин кўпайди. Ушбу жиҳат сизни хайрон қолдирмадими?

- Эронда мухлислар футболни жуда яхши кўришини айтишганди. Терма жамоадан таклиф олганимдан хурсандман. Ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. 



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика