

Бельгияликнинг ўнг оёғидаги мушакларига шикаст етган. "Қаймоқранглилар" шифокорлари ўйинчини кузатишда давом этмоқда.
Азар 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин. Футболчи ушбу мавсумда ҳали майдонга тушмади.
Азар 2019/20 йилги мавсум Ла Лига доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 6та ассист қайд этди. У мавсумда 3та жароҳат олди, ундан иккитаси жиддий эди.



