Азар: "Зидан қайтганидан хурсандман"

Aslanov Jasurbek
12 апр 2019
"Челси" вингери Эден Азар "Реал"га эҳтимолий ўтиши ҳақида фикр билдирди.

"Реал" футболчиси эмасман, аммо Зидан мухлиси сифатида у қайтганидан хурсандман, чунки футболга Зидан керак. Бу "Реал" ва унинг мухлислари учун яхши. Қолган жамоалар эса аксинча, чунки Зидан "Реал" билан кўп ғалабага эришади, рақибларга қийин бўлиши аниқ.

Ҳозир келажагим ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ҳар томонда миш-мишлар тарқалмоқда, бироқ ҳозир бор эътиборим "Челси"га қаратилган. Европа лигасида ғолиб бўлсак мавсум биз учун жуда яхши якунланган бўлади. Бор кучимизни беришга тўғри келади. Шундан сўнг кўрамиз, нима бўлар экан" - дейди Азар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Get French Football News