Азар ва Марсело машғулотларга қайтди
29 июл 2020 08:11
Янгиликлар
“Реал” ҳимоячиси Марсело ва жамоа вингери Эден Азар жароҳатлардан фориғ бўлиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Иккала футболчи ҳам жамоанинг 28 июлдаги машғулотларида қатнашган. Қайд этилишича, Марсело ва Азар “Манчестер Сити”га қарши кечадиган ЕЧЛ 1/8 финали жавоб ўйинида (7 августда) қатнашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марсело мушакларидаги жароҳат сабаб Ла Лигада мавсум сўнгини ўтказиб юборди. Азар эса тўпиғидан олган жароҳати сабаб бир нечта ўйинда қатнаша олмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар