Азар ва Карвахаль "Эл Класико"да иштирок этиши мумкин

Alisher
22 окт 2021, 11:58
Эден Азар ва Даниэль Карвахаль "Барселона"га қарши ўйинга уч кун қолганда жамоа билан бирга шуғулланишди.

"Реал"нинг асосий таркиб футболчилари жароҳатларидан қутулишди ва 24 октябрь куни Мадрид мухлисларини хурсанд қилишлари мумкин.

Бельгиялик ва испаниялик "Реал"нинг умумий гуруҳдаги машғулотларига киришишди. Уларнинг дастлабки дақиқалардан ўйнаши қийин масала, аммо катта эҳтимол билан улар "Эл Класико" учун қайдномага киришади.

Эслатиб ўтамиз, кеча ноқулайлик сабаб Карим Бензема жамоа билан шуғуллана олмади. Аммо, француз якшанба кунги ўйинга улгуриши керак.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›