

"Сўнгги 10-15 йилликда "Барселона" ва Месси даражасига етадиганлар топилмади. Уларга қарши учрашувлар ажойиб ўтади ва бу мен учун катта тажриба бўлиши аниқ. Шунчаки тезроқ майдонга тушишни истайман" - дейди Азар.
"Челси" ва "Барселона" ўртасидаги учрашувлар 20 февраль куни Лондонда, 14 марта куни "Барселона"да бўлиб ўтади.
Жорий мавсум Азар Чемпионлар лигасининг 6та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 2та голли пас берди.



