Азар "Реал"га ўтиш истаги борлигини яна бир марта маълум қилди

Mirjalol Normatov
8 окт 2018, 20:59
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар ёшлигидан "Реал" таркибида ўйнашни орзу қилади.

"Бу рост. Нима учун мен жаҳон чемпионатидан кейиноқ ўзгаришларнинг вақти келганини айтганман. Мен ЖЧни яхши ўтказдим деб ўйлайман. Ҳозирда яхши ҳолатдаман ва чиройли ўйин кўрсатяпман.

"Реал" - дунёнинг энг яхши жамоаси, бугун мен ҳеч кимни алдашни истамайман. Бу жамоада ўйнашни ёшлигимдан орзу қиламан. Кўрамиз. Ҳар куни бу борада гапиришни истамайман. Ҳозир келажагим борасида ўйлашга вақт йўқ. Аммо одам ҳар доим орзусига етиши учун ҳаракат қилади", - деди Азар.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal