Азар: "Миср Салаҳсиз умуман бошқа жамоа"

Tolibjon Qosimov
7 июн 2018, 19:10
Бельгия терма жамоаси вингери Эден Азар Мисрга қарши ўртоқлик ўйини (3:0)дан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Мисрда яхши ўйинчилар бор. Ўйинни назоратимиз остига олишни уддаладик ва вазифамизни осонлаштирувчи тезкор голни уриб олдик.

Миср термаси Салаҳсиз умуман бошқа жамоа, шунга қарамай улар яхши ўйнашди. Уларнинг ўйин услуби Тунисни услубига яқин.

Мен Чемпионлар лигаси финалидан сўнг Салаҳ билан гаплашдим ва унга хабар жўнатдим. Унга менинг дўстим эканлигини ва уни Жаҳон чемпионатида кўришни исташимни айтдим", - деди Азар.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›