Азар: "Менга гол уриш муҳим эди, аммо ундан ҳам муҳими - ғалаба"

Alisher
26 ноя 2020
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар ЧЛ доирасидаги "Интер" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Реал" Миланда зўр ўйнади. Бизда фақат гуруҳдаги икки ўйинни ютиш қолди. Бизга жуда ҳам керакли очколарни тўплаш қолди.

Менинг голим? Менга гол уриш муҳим эди, аммо ундан ҳам муҳими - ғалаба. Мен бу ўйинда ўзимни яхши кўрсатдим деб ўйлайман", - дейди бельгиялик хавбек.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" гуруҳда 4 турдан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com