Азар: "Машғулотларда бор кучимни ишга солмайман"

Aslanov Jasurbek
28 ноя 2017, 12:00
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар машғулотларда қандай ишлашини айтиб берди.

"Машғулотларда оёғимни асрайман. Бор кучимни ишга солмайман. Баъзи футболчилар машғулот пайтида ақлдан озишади, аммо шуғулланганимда оёқларимга тепишларини истамайман.

Дам олиш учун кўп имконият йўқ, шу сабабли машғулотларда ярим кучда ишлайман, ўйинларда эса боримни бераман. Майдонда мени кўп оёғимга тепишади, бироқ бу футбол.

Машғулотлар вақтида танам ҳақида қайғураман" - дейди Азар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC