Азар фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттириши мумкин

Alisher
2 ноя 2021, 11:40
"Ньюкасл" "Реал" форварди Эден Азарни қишда харид қилиши мумкин.

Мадрид клуби бельгиялик футболчини трансферга қўйди. Ўйинчи айни пайт жамоада иккинчи даражали футболчи ҳисобланади.

"Реал" футболчи бўйича ҳар бир таклифни ўрганмоқда. У "Челси"га қайтиши мумкин. Азар "Реал"да 2019 йилдан бери ўйнайди. У жамоа таркибида жами 52та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.

Форвард 2021/22 йилги мавсум 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS