

"Дерби қандай ҳис-туйғулар ва эҳтирослар беришини ҳамма билади. Бир шаҳарнинг икки жамоаси учрашадиган ўйин бу.
Мен гол уришни, ғалаба қозонишни ва мухлисларни хурсанд қилишни истайман.
Диего Коста - мен билан бирга ўйнаган дўстимдир. Мен у билан майдонда кўришишни хоҳлайман", - дейди Азар.
Азар ва Коста 2014-2017 йиллар давомида "Челси"да бирга ўйнашган.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Реал" баҳси 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.



