Азар "Челси" сафида АПЛ ўйинларида 50 та гол урган олтинчи футболчига айланди
Aslanov Jasurbek
27 дек 2016, 12:12
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Борнмут"га қарши баҳсда гол уриб, ўз жамоасининг йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабасига ёрдам берди.
Шундай қилиб, Азар Англия Премьер-лигаси ўйинларида 50 та гол урган "Челси"нинг олтинчи футболчисига айланди. Бунгача Фрэнк Лэмпард, Дидье Дрогба, Жимми-Флойд Хассельбайнк ва Эйдер Гудьонсен ушбу натижага эришган.