Азар: "Биринчи голни уриш жуда қийин бўлади"
06 окт 2019 16:14
Янгиликлар
Азар: "Биринчи голни уриш жуда қийин бўлади"
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар ЛаЛига доирасида "Гранада"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалабадан мамнунман. Майдонда бўла туриб, гол уришни истасанг ҳам, ғалаба биринчи ўринда бўлади. Биз яна бир бор турнир жадвалида етакчимиз ва бу бизнинг мақсадимиз эди.
Биринчи голни уриш қийин бўлган. Бироқ шундан кейин футболчида ўзига бўлган ишонч кучаяди ва дарвоза томон кўплаб зарбалар беради. Мен учун ҳам гол уриш энг муҳими.
"Гранада" кучли ўйин кўрсатди ва қаттиқ кураш бўлди. Улар ҳам яхши жамоа ва шу боисдан иккинчи ўринда кетмоқда. Биз эса бор кучимиз билан ўйнаб, ғалабага эришдик. 3 очко доимо энг муҳими", - деди Азар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар