Азар Бельгия терма жамоаси ихтиёрига етиб келди

Alisher
26 мар 2021, 10:15
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар миллий жамоада.

У айни дамда шифокорлар билан маслаҳатлашмоқда. Бу ҳақда терма устози Роберто Мартинес хабар бермоқда.

"Ҳа, у биз билан. Биз ўйинчига нима керак бўлса барчасини бериш учун доим "Реал" билан алоқадамиз. У ҳозирда ўйнамайди, аммо бу ердаги ва Мадриддаги шифокорлар билан ишлайди", - дейди Мартинес.

15 мартда Азарнинг операция қилиниши мумкинлиги ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкинлиги айтилган эди.

Футболчи сўнгги бор 13 мартда "Эльче"га қарши ўйинда майдонга тушган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/BelRedDevils

Сўнгги янгиликлар

Барча ›