UZ

Сўнгги янгиликлар

Азар 3 йилдан кейин яна Чемпионлар Лигасида гол урди Янгиликлар

Азар 3 йилдан кейин яна Чемпионлар Лигасида гол урди

Айни пайтда Миландаги "Сан-Сиро" ўйингоҳи ЕЧЛ 4-тури доирасидаги "Интер" — "Реал" баҳсига мезбонлик қилмоқда.

Ўйинда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди: Эден Азар 7-дақиқада пенальтини голга айлантирди. Бельгиялик футболчи учун бу гол "Реал" либосида ЕЧЛда урилган биринчиси бўлди. Азар турнирдаги сўнгги голини 2017 йилнинг 22 ноябрида "Челси" либосида урган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Азарни 2019 йилда "Челси"дан 115 млн евро эвазига харид қилган эди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика