UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0

Азамат Бобожонов: "Бунёдкор" дарвозасига фаолиятимдаги энг чиройли голимни урдим" Янгиликлар

Азамат Бобожонов: "Бунёдкор" дарвозасига фаолиятимдаги энг чиройли голимни урдим"

Нафақат турнинг, балки мавсумнинг энг кутилмаган натижаларидан бири амалдаги чемпион - «Бунёдкор»нинг ўз майдонида «Динамо»га мағлубиятга учрагани бўлди.
Шу куни учрашувнинг фаол ўйинчиларидан бири бўлган Азамат Бобожонов «Динамо» тарихидаги «Бунёдкор» устидан қозонилган илк ғалабани таъминлаган гол муаллифи бўлди. Куни кеча футболчи клуб расмий сайтига интервью берди.

ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА ОЛИЙ ЛИГАДАГИ ФАОЛИЯТИ

- Азамат, аввало футболдаги дастлабки қадамларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз?

- Болалигимдан футболга қизиққанлигим учун, футболнинг ашаддий мухлиси бўлган отам ва акам 10 ёшимда Нукусдаги футбол мактабига олиб боришди. У ерда илк футбол сабоқларини олгач, шаҳримиздаги футбол интернатида таҳсил олдим. 2007 йилда эса «Жайхун» жамоаси сафига қўшилдим. Биринчи лигада икки йил давомида тўп сургач, 2009 йилда Вали Келдиев «Хоразм» жамоасига таклиф этди. Айнан Урганч клубида 21 ёшимда Олий Лигадаги дебютимни нишонладим.

Хоразмни тарк этгач, 2010-2012 йиллар давомида «Машъал», «Бухоро» ва «Қизилқум» жамоаларида тўп суриб, тажриба орттирдим.

«ДИНАМО»ДАН ТАКЛИФ

- «Динамо» жамоасига таклиф этилишингиз қандай кечганди?


- 2013 йилги мавсум бошланиши олдидан «Динамо» жамоасига Камо Газаров бош мураббий этиб тайинланди ва у мени Самарқандга таклиф этди. Шундан сўнг, жамоада Равшан Ҳайдаров ҳам иш олиб борди. Бу мураббий қўл остида «Қизилқум»да ҳам ўйнаганлигим боис, Равшан Акмалович қўл остида ҳам муваффақиятли ўйин кўрсата олдим, деб ўйламан. Жамоа билан 2013 йилда 8-ўринни эгаллаганимиз боис, 2014 йилги мавсумни ҳам Самарқандда ўтказишга қарор қилдим. Кўҳна шаҳар ҳозирда менинг иккинчи уйимга айланган. Шукрки, бу ердаги фаолиятимдан нолимайман.

ЖОРИЙ МАВСУМ ҲАҚИДА

- Жорий мавсум биринчи даврасининг бошланиш ва якунланиш қисми «Динамо» учун омадли кечган бўлса, иккинчи давра анча омадсиз бошланди. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Мавсумнинг бошланиш қисмида ўз майдонимизда «Металлург», сафарда «Сўғдиёна» ва «Андижон» жамоаларини мағлуб этгандик. Бироқ ўша «Пахтакор»га қарши ўтган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ўтказилган тўпдан кейин мағлубиятга учрагач, жамоамизда руҳий шўнғиш кузатилди. Натижада кетма-кет ўйинларда омад биздан юз ўгирди. Давра сўнгида эса «Бухоро» ва «Навбаҳор»дан очко олиб, ўзимизга келгандек эдик. Аммо иккинчи давра бошланишида ҳам омадсизликка учрадик. Кетма-кет «Насаф», «Металлург» ва айниқса, «Сўғдиёна» билан ўйинларда умуман ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Бу ёғига вазиятни ўзгартиришимиз шарт эди.

АГАМУРОДОВНИНГ КЕЛИШИ

- Тачмурод Агамуродов «Динамо»да иш бошлагач, клубда биринчи навбатда нима ўзгарди?

- Тажрибали мутахассис чоршанба куни бизга таништирилгач, дастлабки кунги машғулотлардан бошлаб футболчиларга ўз қарашларини сингдира бошлади. «Бунёдкор» билан ўйин олдидан учта машғулот ўтказиб, жамоанинг руҳий ҳолатини яхшилашга уринди. Муваффақиятсизликларни унутиб, ҳар қандай рақибга нисбатан қўрқмай ўйнаш лозимлигини уқтирди.

«БУНЁДКОР» УСТИДАН FАЛАБА ВА ЭНГ ЧИРОЙЛИ ГОЛИ

- Амалдаги чемпион - «Бунёдкор» билан ўйин олдидан ғалабага ишонч бор эдими?


- Ҳеч бўлмаганда дурангга умид қилгандик, ҳар ҳолда. Жамоамиз мураббийлари ҳимояда ишончли ўйнаб, ўз омадимизни қарши ҳужумда излашимизга кўрсатма беришганди. Натижада, «Бунёдкор» ҳужумга кўп эътибор бергани учун бизда ҳам қарши ҳужумда вазиятлар юзага кела бошлади. Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда 2-3 та гол уришимиз ҳам мумкин эди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса омад шу куни биз томонда эканлигига амин бўлдик.

- Чамаси 40 метр масофадан тепилган жарима тўпини голга айлантирдингиз. Олдин ҳам шундай голлар урганмисиз?

- Жарима зарбаларидан голлар урганман, аммо «Бунёдкор» дарвозасига киритилган гол фаолиятимдаги энг чиройлиси. Айланма зарбам дарвозабонни чалғитди ва натижада ғалабага эришдик. Бу муваффақият жамоанинг руҳиятини тубдан ўзгартирди. Ўз кучимизга ишончимиз ортди. Бу ёғига ҳам мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, нафақат лигада қолиш учун, балки янада юқори ўринлар учун курашамиз, деб умид қиламан.

ҚОРАҚАЛПОҚ ФУТБОЛИ

- Азамат, сиз Олий Лигамиздаги Қорақалпоқ футболи намояндаларидан бири саналасиз. Айтингчи, Нукусда Олий Лигада иштирок этадиган жамоа ташкил этиш учун нима тўсқинлик қилмоқда?

- Ҳақиқатдан ҳам, Қорақалпоғистондан чиққан бир қанча футболчилар Олий Лиганинг турли жамоаларида тўп суришмоқда. Жумладан, мен, «Насаф»да Азамат Алланиязов, «Бухоро»да Ойбек Нурбоев, «Сўғдиёна»да Саламат Қуттибоев, «Қизилқум»да терма жамоага чақирилаётган Наврўзбек Олимовлар. Келажакда Нукусда ҳам Олий Лигада иштирок этувчи клуб ташкил этилса, мен каби бошқа қорақалпоғистонлик футболчилар ҳам жон деб жамоамиз шаъни учун курашган бўлардик.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика