Азамат Абдураимов - "Янгиер" бош мураббийи

Aslanov Jasurbek
18 май 2021, 12:10
Жорий мавсум Про лигада дебют қилаётган "Янгиер" жамоасида бош мураббий ўзгарди.

Бунга қадар жамоани бошқариб келган Илдар Сакаев ўрнига Азамат Абдураимов бош мураббийи этиб тайинланди. Азамат Абдураимов шу кунгача   фаолияти давомида  НБУ-Осиё, "Динамо", Ўзбекистон U-23 терма жамоаси, "Андижон", Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида фаолият олиб борган. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, айни пайтда  "Янгиер" Про лигада 1та ғалаба, 2та дуранг, 3та мағлубият билан 5очко тўплаган ҳолда 8 ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia