Азамат Абдураимов ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқарилди

Aslanov Jasurbek
26 июл 2021, 01:58
Мураббий "Янгиер Қурувчи" клубини бошқариб келаётганди.

Про Лигада иштирок этиб келаётган "Янгиер Қурувчи" бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқарилди. 

Азамат Абдураимов шу кунгача  фаолияти давомида  НБУ-Осиё, "Динамо", Ўзбекистон U-23 терма жамоаси, "Андижон", Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида фаолият олиб борган. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, айни пайтда "Янгиер" Про лигада 2 та ғалаба, 2 та дуранг, 6 та мағлубият билан 8 очко тўплаган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Янгиер Қурувчи" ФК матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›