UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  0 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  2 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  10 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  4 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10

Азамат Абдураимов: "Молиявий муоммолар тез орада ҳал этилади" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Молиявий муоммолар тез орада ҳал этилади"

Андижон” жамоаси айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда.
Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим мукофот пуллари ҳамда бонуслар борасида қарздорликлар борлигини хабар қилгандик. Лекин бу жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигига таъсир қилмаётганини айтиб ўтиш керак. Чунки ойлик маошлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилган. Бугун жамоамиз устози Азамат Абдураимов Андижон вилояти ҳокими қабулида бўлди. Бу борада Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.
Бугун Андижон вилояти ҳокими, Андижон вилояти футбол федерацияси президенти Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмоновнинг қабулида бўлиб айрим масалаларда суҳбатлашдик. Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим ўйинлардаги мукофот пуллари ва бонуслар борасида қарздорлик қолганди. Вилоят ҳокими “Андижон” жамоаси учун бефарқ эмаслигини ва жамоага ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини билдириб, молиявий масалалар тез кунларда ҳал этилишини айтди. Бундан ташқари вилоят ҳокими бу йил “Андижон” жамоасини ташкил топганига 50 йил тўлиши боис жамоа мавсумни шунга яраша яхши ўтказишини ҳам айтиб ўтди. Шу боис нафақат ўтган йилги қарздорлик бўйича, балки янги мавсумда ҳам яхши жамоа шакллантириш ҳамда маҳоратли ўйинчилар ва легионерлар жалб этиш учун моддий томондан ёрдам беришини маълум қилди. Чунки вилоят раҳбари андижонлик мухлислар футболни қанчалик севишларини яхши билишини айтиб ўтди. Клубимиз раҳбарига ишонамизки, молиявий муаммолар тез орада ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика