АЗ мухлислари "Вест Хэм" мухлисларига ҳужум қилишди. Футболчиларнинг оилалари хавф остида қолди

Narzulla Saydullayev
19 май 2023, 09:20
Конференциялар лигаси ярим финалидаги мағлубиятдан кейин АЗ мухлислари "Вест Хэм" мухлисларига ҳужум қилишди.

Нидерландия клуби ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Англияда ўтган илк баҳсда ҳам АЗ ютқазганди - 1:2.

Баҳс якунлангач мезбон мухлислари меҳмон жамоа мухлислари ва футболчиларнинг оилалари ўтирган трибунага бостириб боришди. Стюардлар уларни тўхтата олишмади.

Фанатлар "Вест Хэм" мухлислари ўтирган трибунага пиротехник моддалар улоқтиришди ва бир нечта жанжал содир этишди. Англия клубининг баъзи футболчилари бунга жавобан АЗ мухлислари билан муштлашишга ҳам интилишди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›