UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  10 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  48 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  61 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1

Аюбхон Гаппаров: "Олдимда "Рубин"га қайтиш варианти ҳам йўқ эмас" Янгиликлар

Аюбхон Гаппаров: "Олдимда "Рубин"га қайтиш варианти ҳам йўқ эмас"

Аюбхон Гаппаровнинг "Навбаҳор" билан хайрлашгани тўғрисида хабар бергандик.
Бевосита футболчининг ўз билан боғланиб бу ҳақда унинг ўзидан кетиши ҳақида сўрадик.

- Аюбхон , сиз билан олдинги суҳбатлашганимизда бу йил "Навбаҳор"да қолиб, Наманган жамоаси учун ўйнаш мақсадингиз борлигини айтиб ўтгандингиз. Лекин яқинда клуб лагерини тарк этганингиз тўғрисида маълумот олдик. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳа, чиндан ҳам жорий мавсум яна "Навбаҳор"да қолиб, ўзим туғилиб ўсган вилоят жамоаси шарафини ҳимоя қилишни хоҳлагандим. Бироқ ҳаётда ҳамиша инсон истаган нарсалар бўлавермас экан. Гап шундаки, яқинда мураббийлар ўзимга бошқа жамоа топишим кераклигини айтди. Шундан сўнг жамоани тарк этишга мажбур бўлдим. Бу  футбол. Футболчи бугун бошқа жойда бўлса, эртага яна бошқа клубда ўйнайверади. Мураббийларнинг ўз фалсафаси бўлади. Эхтимол Ашурматовнинг қарашлариг мос тушмагандирман.

- Юртимизда чемпионат бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Олдингизда энди қандай вариантлар бор?
- Ҳақиқатдан ҳам мавсум бошланишига оз муддат қолди. Олий лиганинг 2-3та жамоасидан таклифлар бор. Ҳаттоки яна "Рубин"га қайтиш имконияти ҳам мавжуд.

- Сиз улардан қай бирини танламоқчисиз?
- Бу масала яқин кунлар ичида ҳал этилади. Агарда олий лига клублари билан келиша олсам, бу йил ҳам юртимизда ўйнайман. Акс холда яна Россияга жўнаб кетаман. Чунки "Рубин" мураббийлари яна ортга қайтиб келишимни ва кўрикда қатнашишим кераклигини айтишганди.

- "Рубин" ёшлар жамоасидами ёки бу клуб орқали Россия биринчи дивизиони жамоаларидан бирига ўтасизми?
- "Рубин" мураббийлари мени биринчи дивизион клубларининг бирига ижара асосида бермоқчи.

- Бугунги кунда аслида ҳуқуқий жиҳатдан қайси клубга тегишлисиз?
- "Рубин"га. Бу клуб мени ўтган йили "Навбаҳор"га ижарага берганди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика