UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  0 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  109 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  5 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  12 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  16 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  75 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  12 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1

Аёллар футзали: “Севинч” олтин, “Металлург” кумуш, “Локомотив” бронза жамоа Янгиликлар

Аёллар футзали: “Севинч” олтин, “Металлург” кумуш, “Локомотив” бронза жамоа

Бешта жамоа иштирок этган, муддатидан олдин олтин ва кумуш медаллар эгаси маълум бўлиб улгурган, 14-бор ўтказилган аёллар ўртасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг жорий йилги мавсуми ниҳоясига етди.

Қаршининг “Севинч” жамоаси юртимизда аёллар футзалига асос солинган 2005 йилдан буён бирор мавсум йўқки, бош совринсиз қолган бўлса. Владислав Хан шогирдлари 14-маротаба олтин медалларга сазовор бўлишди. Кумуш медал билан Бекободнинг “Металлург”, бронза медали билан эса Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тақдирланди.


 Анъанага кўра, мусобақанинг энг яхши ўйинчиларига ташкилотчилар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ҳам топширилди. Мукофотларга қуйидига футзалчилар лойиқ кўрилди:
Энг ёш футзалчи
– Зуҳра Турсуналиева (АГМК)
Дарвозабон – Комила Юмангулова (“Локомотив”)
Ҳимоячи – Зумрад Назарова (“Металлург”)
Ҳужумчи – Умида Хотамова (“Пахтакор”)
Тўпурар – Мафтуна Шойимова (“Севинч”, 28та тўп).
 
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров барча иштирокчиларни баҳор байрами – Наврўзи олам ҳамда яқинлашиб келаётган аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг янги мавсуми билан қутлар экан, ғолиб ва совриндорларга олтин, кумуш ва бронза медалларни тақдим этди, якунда эса футзал чемпионатининг бош Кубогини “Севинч” жамоасига топширди...


20 март
“Металлург” – “Пахтакор” – 7:5
“Локомотив” – АГМК – 9:0
 
Чемпионатнинг якуний жадвали:

1.”Севинч”           12     12     0       0       145-7         36
2.”Металлург”     12     9       0       3       119-28       27
3.”Локомотив”    12     5       0       7       61-63        15
4.”Пахтакор”       12     4       0       8       67-74         12
5.АГМК                 12     0       0       12      9-229          0


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика