UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  32 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

Аёллар футболидаги "Сон Хен Мин" championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

Аёллар футболидаги "Сон Хен Мин" championat.asia сайтига интервью берди

Япония аёллар терма жамоаси футболчиси ва "Ливерпуль" клуби аъзоси Фука Нагатомо championat.asia сайти журналисти Абдулвосит Бектемировга эксклюзив интервью берди.

- Париж Олимпиадасига саралаш бошланди. Ушбу мусобақа ҳақида фикрларингиз айтиб ўтсангиз?

- Бугун биринчи учрашувни ўтказиб олдик ва ғалаба қозондик. Асосий мақсадимиз Олимпиадага бориш. Ҳиндистонга қарши учрашув осон кечгани йўқ. Осиёда барча жамоалар бизга қарши ёпиқ ва ҳимоявий ўйин намойиш этишади. Ҳимояни ёриб этиш эса осон эмас. Бироқ ўша куни биз ушбу вазифани уддаладик. Кейинги учрашувларда кучлироқ рақиблар кутиб турибди. Қисқа вақт ичида 3та учрашув ўтказамиз.

- Япония терма жамоаси Осиё энг кучлиси. Сўнгги йилларда эса Япония футболи жадал ривожланиб бормоқда. Япония эркаклар терма жамоасининг ўтган жаҳон чемпионатидаги натижаси барчани лол қолдирди. Аёллар футболида эса Япония аллақачон гранд терма жамоалар қаторида. Сўнгги йилларда Японияда футболнинг бу даражада ривожланиб кетишига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Прогресснинг асосий сабаби бу эътибор. Авваллари Японияда бундай бўлмас эди. Бунга кўп сабаблар келтириш мумкин. Масалан инфратузилма, тажрибали мутахассислар ва аниқ бир тизим. Бу борада ўзимга сезилган жиҳатни айтиб ўта оламан. Ҳозирги кунда биз ҳужумкор ўйин намойиш этишга интиламиз. Футбол ўзгариб бормоқда ва ҳимояга таяниб ўйнаш ҳар доим ҳам натижа бермайди. Қайси жамоа кўпроқ тўпга эгалик қилса, шу жамоанинг ҳужумлари хавфлироқ ва ғалаба қозониш эҳтимоли юқорироқ бўлади. Шунингдек тажрибали мураббийларни жалб этиш ҳам жуда катта аҳамиятга эга деб ўйлайман.

- Кейинги учрашув мезбон Ўзбекистон терма жамоасига қарши. Ўзбекистондан нималар кутмоқдасиз?

- Сизларнинг терма жамоангизда катта мотивация бор. Ўз мухлислар кўз ўнгида ўйнаш ҳар доим ёқимли ва кўпроқ куч беради. Шунга қарамай биз ғалаба қозонишимиз керак. Ўзбекистонга қарши учрашув осон кечмаслиги аниқ.

- Ўзбекистонда аёллар футболини ривожлантириш учун нималар қилиш керак. Ўзбекистонлик футболчилар ҳам сиз каби Европада тўп тепадиган даражага етиш учун нима маслаҳат бера оласиз?

- Биринчи навбатда мутасаддилар аёллар футболига эътибор қаратиши керак. Аёллар футболига эътибор жуда кам, ҳамма эркаклар футболига эътибор қаратган. Бундай муаммо бутун мамлакатларида бор. Тўғриси мен сизнинг давлатингизда аёллар футболи қай даражада эканлигидан яхши хабардор эмасман. Адашмасам терма жамоангиз бош мураббийи япониялик мутахассис. Фикримча ҳар бир иш яхши тузилган режадан бошланиши керак. Футболчиларингиз яхши даражада ва катта потенциалга эга. Уларни тўғри ривожлантириш керак холос.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика