UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  2 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  171 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Аёллар футболи. Олимпия терма жамоасига номзодлар саралаб олинади Янгиликлар

Аёллар футболи. Олимпия терма жамоасига номзодлар саралаб олинади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мамлакатимизда аёллар футболини ривожлантириш, улар ўртасида футболни янада оммалаштиришга катта эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга футбол бўйича аёллар терма жамоасининг халқаро майдонларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида, шунингдек, Олимпиада мусобақасида иштирокини таъминлаш федерация олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Олимпия терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида, декабрь ойида пойтахтимиздаги “Чиғатой” спорт базасида иккита ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Дастлабки йиғин 8-12 декабрь кунлари бўлиб ўтса, иккинчи ўқув-машғулот йиғини 12-17 декабрь кунларига мўлжалланган.

Ушбу йиғинларда "Андижанка", "Бунёдкор", "Олмалиқ", "Локомотив", Пахтакор", Навбаҳор", "Металлург-W", "Севинч", "Шўртан-Леди", "Машъал-W", "Бухоро", "Динамо Самарқанд", "Севинч-2" жамоаларидан таклиф этилган жами 70 нафарга яқин футболчи қизлар бош мураббий Карима Йўлдошева бошчилигидаги мутахассислар томонидан саралаб олинади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика