Аёллар футболи. "Нефтчи" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
31 авг 2017, 15:37
Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳсларида муваффақиятли одимлаётган “Нефтчи” вакиллари “Навбаҳор” тўсиғидан ўтиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритишди.

“Нефтчи-W” жамоаси нимчоракнинг илк баҳсини сафарда, “Навбаҳор”га қарши олиб боришди ва 5:0 натижасида ғалабага эришишди. Баҳсда “Нефтчи”дан Адиба Омонова икки марта пенальтини аниқ амалга оширди. Шунингдек Шахноза Каримов, Хилола Обиджонова ҳамда Зархумор Неъматовалар биттадан гол киритишга эришишди.

Бугун эса Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионда мазкур баҳснинг жавоб учрашуви ўтказилди. Қизғин кечган рақобат голларга бой ўтмаган бўлсада, вакилларимизнинг зафари билан хотима топди. 1:0. Учрашувдаги ягона голга Зархумор Неъматова муаллифлик қилди.
 
“Нефтчи-W” жамоасининг Ўзбекистон Кубоги чорак финалидаги рақиби 4 сентябрь кунги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Вакилларимизга навбатдаги босқичда ҳам омад тилаб қоламиз!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›