

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган мамлакатнинг амалдаги чемпиони Қаршининг "Насаф" ("Севинч") клуби дастлабки учрашувда Кореянинг "Ҳюндай" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс 6 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00 да бошланади.
Шунингдек, "Насаф" ("Севинч") аёллар клуби 9 ноябрь Австралиянинг "Сидней", 12 ноябрь куни эса Эроннинг "Бам Ҳатун" жамоалари билан беллашади.




