"Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Костич фаолиятини "Лацио"да давом эттириши мумкин

Alisher
7 авг 2021, 15:01
"Лацио" "Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Филип Костичга қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, томонлар 28 ёшли футболчининг харид қилиш шарти билан ижараси борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Футболчи "Айнтрахт" таркибида 2018 йилдан бери ўйнайди. У 2015 йилдан бери Сербия терма жамоасида ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira