"Айнтрахт" Вальехонинг ижара муддатини узайтирмоқчи бўлди, аммо "Реал"дан рад жавоби олди

Aslanov Jasurbek
14 дек 2016, 11:11
"Айнтрахт" раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ҳимоячиси Хесус Вальехонинг ўйинидан мамнун.

Футболчининг трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли ва у немис жаомасида ижара асосида ўйнамоқда. Ижара шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади ва "Айнтрахт" испан грандида ижара муддатини яна икки йилга чўзишни сўради. Аммо "Қироллик клуби" бунга рад жавобини берди. "Реал"дагиларнинг фикрича, футболчи келаси мавсумдан асосий жамоада ўйнаши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS