«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти

Khoja
16 янв 2025, 07:37
«Манчестер Сити» ва «Айнтрахт» ўзаро келиша олишмаяпти.

Немис жамоаси Омар Мармуш учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ инглизлар 70 миллиондан кўп беришни исташмаяпти. Томонлар музокараларни давом эттиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Омар жорий мавсум Бундеслигада 17 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 9 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com