“Айнтрахт” ПСЖ дарвозабонини сотиб олишни хоҳламоқда

3 июн 2019, 08:55
Кевин Трапп “Айнтрахт Ф”да қолиши кутилмоқда.

Франкфурт клуби ПСЖга клубига тегишли бўлган Кевин Траппни жамоада олиб қолишни истамоқда. 10 млн еврога баҳоланаётган Траппнинг ўзи ҳам клубда қолишга рози. “Айнтрахт” футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолашга тайёр. Кевин ортда қолган мавсум “Айнтрахт” сафида 45 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 61 та тўп олиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports