

Хабарларга кўра, Нидерландия клуби коронавирус пандемияси сабаб юзага келган инқироз оқибатларини бартараф этиш учун футболчини керакли миқдордаги пулга сотиб юбормоқчи.
Шунга қарамай, мадридликлар ярим ҳимоячини харид қилмаслиги мумкин, сабаби клуб келажакдаги трансфер ойнасида катта маблағлар сарф қилмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, қишда бир қатор нашрлар томонларнинг футболчининг трансфери бўйича январда келишувга эришилгани ҳақида ёзган эди.



