“Аякс” устози “Бавария”га ўтмоқчи эмас

5 ноя 2019, 08:02
“Бавария” эса Эрик тен Хагнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

“Sky Sports” журналисти Каве Солхеколнинг сўзларига кўра, Эрик тен Хаг жорий мавсум “Бавария”ни деб “Аякс”ни тарк этмайди. Мутахассиснинг клубдан ҳозир кетиш хоҳиши йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” қониқарсиз натижалар сабаб хорватиялик Нико Ковач билан шартномани муддатидан аввал бекор қилишга мажбур бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports