

Клуб матбуот хизмати эса Марк Овермарс билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар узайтириши ҳақида эълон қилди. Қарор акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилиниши керак.
Футбол масалалари бўйича "Аякс" директори Марк Овермарснинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ноябрь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Баёнотда шунингдек Марк Овермарснинг ҳам Амстердам клубида ишлашни давом эттириш хоҳиши ҳақида хабар берилган. Овермарс 2012 йилнинг ёзидан бери ушбу лавозимда ишлаб келади.



