"Аякс" Окампоснинг ижарасини муддатидан олдин бекор қилди

Sherzod Nurmatov
18 янв 2023, 12:07
"Аякс" ҳужумчиси Лукас Окампосни муддатидан аввал "Севилья"га қайтарди.

Нидерландия клуби 28 ёшли аргентиналик футболчининг ижара шартномасини бекор қилиш бўйича келишувга эришди.

Окампос "Аякс"да 2022 йилнинг августидан буён ижара асосида ўйнамоқда. У жамоа сафида 6 та ўйинда қатнашиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Footmercato