"Аякс" навбатдаги рекордни ўрнатди

Eldor Akmurzayev
24 апр 2019, 02:10
Голландия чемпионатининг 32-турида мусобақа пешқадами «Аякс» ўз уйида «Витесс» билан тўқнаш келиб, 4:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Амстердамликлар мазкур учрашувда мавсумдаги 160-голини урди. Ушбу натижа Голландия футболи тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади. Бундан олдинги рекорд 1981/82 йилги мавсумда АЗ томонидан қайд этилганди. Ўшанда улар 158та гол уришга муваффақ бўлишган. 

«Аякс» жорий мавсумдаги голларининг 111тасини чемпионатда, 32тасини ЕЧЛда ва 17тасини мамлакат кубогида киритган. Эрик тен Хаг шогирдлари ушбу мавсумни олтин хет-трик билан якунлаш имкониятига эга бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›