"Аякс" ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар
30 апр 2019 22:10
Янгиликлар
"Аякс" ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар
Бир қарашда, "Аякс" - "Тоттенхэм" ўйини Европа Лигасида ёки ЕЧЛ 1/8 финал босқичида юзага келиши керак бўлган тўқнашувдек эди. Аммо бу жуфтликни ярим финалда кўриш, катта пул айланаётган футбол дунёси учун чинакам эртак десак, муболаға бўлмайди. Лекин барчаси унчалик ҳам оддий эмас. "Тоттенхэм" Европа миқёсида катта ютуқларга эришмаган, "Аякс" кўҳна қитьа элита вакилларидан бири ва ЕЧЛдаги ғалабалар сони бўйича унча-мунча клубни ортда қолдиради. Лекин Голландиядан ташқарида сўнгги 20 йил титул кўлга киритмагани сабаб, кўчилик секин-аста Амстердам қудратини унута бошлаганди. Бугунги ўйин олдидан, "Аякс" ҳақидаги бир нечта қизиқарли фактлар ҳамда унинг тарихидаги рекордларни ёдга олишга қарор қилдик.
“Аякс”нинг номи аввалига “Юнион” бўлган ва амстердамлик уч талаба томонидан ташкил қилинган
“Аякс” 1900 йил, ўз номига эга бўлгунга қадар, икки хил ном билан фаолият юритган. Клуб асосчилари Хан Даде, Карел Ресер ва Флорис Стемпел 1893 йил жамоа ташкил қилишди ва унга “Юнион” деб ном қўйишди. Ёш футболчилар ўйинларни Амстердамнинг чекка қисмида ўтказганлар. Клуб номи бир неча ойга “Footh-Ball Club Ajax” номига ўзгартирилган. Бу ном грамматик томондан хато бўлган. 1896 йил Амстердамда кўплаб футбол клублари очила бошлади ва “Аякс” рақобатга бардош бера олмади ҳамда 1900 йилгача фаолияти тўхтади. Айнан шу йил клуб ташкил топган йил деб ҳисобланади. Ўша йили Флорис Стемпел эски қадрдонларини 18 март куни “Ост-Индия” кафесида йиғди. Дўстлар “Football Club Ajax” (хатосиз!) клубини қайта ташкил қилишга қарор қилишди. Флорис клубнинг биринчи президенти бўлди, Хан ва Карел эса расмий кенгашнинг илк аъзолари бўлдилар. Жамоа Амстердам Футбол Иттифоқига қўшилди ҳамда баҳслар ташкил қилиш учун шаҳар шимолидан бир майдонни ижарага олди.
Қадимги Юнон қаҳрамони шарафига клуб номи қўйилди
“Аякс” клубига афсонавий қаҳрамон “Буюк Аякс” номи берилди. Таъкидлаш жоизки, қадимги Юнон афсоналарида “Кичик Аякс” ҳақида ҳам сўз боради. Аммо клуб логотипида айнан Эант Теламонид тасвирланган. Аякс “Иллиада" қаҳрамонларидан бири бўлган ҳамда Троя қамалида иштирок этган. У Ахилланинг (қадимги Юнон қаҳрамони) акаси бўлиб, Ахилладан кейинги жасур қаҳрамон саналган (Гомер асарларига кўра). Аякснинг ўлими ҳақида турли хил афсоналар бор. Бироқ энг кенг тарқалгани: у ўз жонига қасд қилган экан.
“Аякс” логотипи 11 футболчини тасвирлайди
Клуб тарихида жамоанинг 3та логотипи бўлган. Уларнинг биринчисида қора шортик, қизил-оқ футболга кийган, тўп тепаётган ўйинчи тасвирланган. Форманинг ранги 1911 йил ўзгартирилган. Ўшанда логотипдаги ўйинчи кийимининг ранги ҳам ўзгарган эди. Кейин 1928 йил логотипда туб бурилиш ясалди: қадимги Юнон қаҳрамони Аякс боши тасвири эмблемага тушурилди. 1990 йил логотип замонавий кўринишга эга бўлди: Аякс бошининг ёнига 11та чизиқ тортилди. Бу клуб ўйинчиларини билдиради.
“Аякс” — кетма-кет 3 марта Чемпионлар Лигаси (Чемпионлар Кубоги)да ғалаба қозонган жамоа
Бунга анча бўлган. “Аякс” ушбу совринни 1970/1971, 1971/1972 ва 1972/1973 йилги мавсумларда қўлга киритган. Амстердамликларгача бундай натижага Мадриднинг “Реал” клуби эришган. Ундан кейин эса фақатгина Мюнхеннинг “Бавария” клуби бу кўрсаткични қайд эта олган. “Реал Мадрид" Зинедин Зидан қўл остида бу кўрсаткични яна бир такрорлашга муваффақ бўлди. Жамоани Ринус Михелс бошқарарди. Аммо 1971/1972 йилги мавсумда унинг ўрнини Штефан Ковач эгаллади. Лекин ҳамма ишлари ўз ўрнида бўлган клубда янги мураббий айтарли ҳеч нарса қила олмади. Чемпионлар Кубогида кетма-кет учинчи ғалабадан кейин жамоанинг асосий юлдузи — Йохан Кройф кетди (“Барса”га ўтди). Шундан сўнг, клуб қуйи поғоналарга тушиб кета бошлади.
“Аякс”нинг машҳур қизил-оқ ранги юзага келишида Роттердам “Спарта”сининг ҳам хиссаси бўлган
Буни испан футболининг мухлислари тушунишлари бироз қийин бўлади. Сабаби “Барселона”, “Леванте” ва “Эйбар” форма ҳамда ҳомийлар номини бир зумда ўзгартириши мумкин. 1911 йил Голландияда вазият бироз бошқачароқ бўлган. “Аякс” ташкил топган вақтдан бошлаб қора рангда ўйнаган. Аммо бир қанча вақт ўтиб, форма қизил-оқ футболка ва қора шортикга ўзгартирилган (Амстердам байроғининг ранги). Агар жамоа 1911 йил юқори дивизионда ўйнаш ҳуқуқини қўлга кирита олганида, улар ҳозир шу формада тўп тепаётган бўлармиди?! Ўша пайт “Спарта” ҳали бу рангли формада фаолият юритмаганди. Голландиянинг юқори дивизионидаги қонун-қоидаларга кўра, агар икки жамоанинг формаси бир хил рангда бўлиб қолса, у ҳолда иккинчи клуб формасини алмаштириши лозим эди.
“Аякс” Чемпионлар Кубогини умрбод сақлаш ҳуқуқига эга бўлган 6 жамоадан бири саналади
“Аякс” бу имкониятни қўлга киритган “Реал”дан кейинги иккинчи клубдир. Бу Чемпионлар Лигаси Кубоги турнирдаги асосий ютуқлар учун берилади. Унга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кетма-кет 3 бора (“Аякс”, “Реал”, “Бавария”), 5 марта (“Реал Мадрид”), жами 5 маротаба (“Барселона”, “Ливерпуль”, “Милан”, “Бавария”) турнирда ғалаба қозонганларга берилган.
Тахаллусидан бири — “Яҳудийлар”
Амстердам шимолидаги биринчи стадион Бёйкслотерхам районида жойлашганди. ХХ аср бошларида бу ерга жуда кўп яҳудийлар кўчиб келган ва айнан шундан сўнг бу ном келиб чиққан. Баъзи йилларда амстердамликлар таркибида келиб чиқиши яҳудий бўлган ўйинчилар ҳам тўп тепган. Масалан, Жонни Руг, Шак Сварт, Бенни Мюллер ҳамда клуб президенти Яп ван Праг ҳам шулар жумласидандир. 20-йилларда “Аякс” ўйинчиларидан бири, келиб чиқиши яҳудий бўлган Эдди Хэмел, Освенцим концентрацион лагерида 1943 йил апрелда вафот этган.
Клубнинг норасмий мадҳияси — Боб Марлининг “Уч митти қуш” (“Three little birds”) номли қўшиғи
Энг қизиғи, бу воқеа кутилмаганда содир бўлган. 2008 йил “Аякс” меҳмонда “Кардифф” билан ўртоқлик ўйинини ўтказади. Клубнинг уэльслик мухлислари ўзларининг камтарлиги ва хушмуомалалиги билан ажралиб турарди. Шу сабабли, яҳудийлар уларни хуш кўрмай, ажратишарди. Ўйиндан сўнг зиддиятнинг олдини олиш мақсадида голландиялик мухлислар стадиондан дарҳол чиқарилмади. Шунинг учун , 300та одамнинг кўнглини олиш керак эди. Бу ишни “Кардифф” стадиони диктори, диджей Али Яссин ўз зиммасига олди. Боб Марлининг бир нечта пластинасини қўйиб, мухлисларни эътиборини тортмоқчи бўлди. Унинг сўзларга кўра, мусиқа мухлисларга яхши таъсир кўрсатди. Ҳаммаси ўз якунига етиб, Али дикторлик хонасидан чиққанида уни қарсаклар билан кутиб олишди. Қувонарлиси, ўша куни ҳеч ким жабр кўрмаган. Боб Марлининг қўшиқлари эса голландиялик мухлислар қалбида абадий мухрланиб қолган.
“Аякс” — футбол “Катта Шлеми”нинг 5та эгаларидан бири
“Катта Шлем” турнири — бу теннис тарихи бўлиб, унинг карьера ва мавсумий шлем тури мавжуд бўлган. 4та асосий турнир бор (“Катта Шлем” турнирлари), улар дунёнинг турли бурчакларида бўлиб ўтади. Футболдаги “Катта Шлем” турнирлари эса — УЕФА Чемпионлар Лигаси (Европа Чемпионлар Кубоги), УЕФА Европа Лигаси (УЕФА Кубоги) ва Кубок эгалари Кубогидир. Бутун тарихи давомида 3та турнирда ҳам ғолиб бўлиш (бир мавсум ичида эмас, албатта!) фақатгина “Аякс”, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Бавария” ҳамда “Челси”га насиб қилган.
“Аякс” — Чемпионлар Лигасида икки маротаба мағлубиятсиз ғалаба қозонган 4 жамоадан бири
Чемпионлар Лигасидаги рақобат оддий нарса эмас, бу жуда жиддий иш. Айтайлик, агар сиз финалгача чиқсангиз, сиз 13 та ўйин ўтказишингиз керак бўлади. Бир қараганда, бунинг қийин жойи йўқ ва бундай турнир учрашувлар сонига кўра қисқадек туюлади. Аммо рақибларнинг даражаси, баҳслардан мағлубиятсиз ўтиш — бу жиддий вазифа. 1971/1972 ва 1994/1995 йилги мавсумда аяксидлар нафақат турнир ғолиби, балки буни мағлубиятсиз амалга оширган жамоа бўла олдилар. Шунингдек, “Милан” “1988/1989 ва 1993/1994), “Ливерпуль” (1980/1981 ва 1983/1984) ҳамда “Манчестер Юнайтед” (1998/1999 ва 2007/2008) ҳам бу ишнинг уддасидан чиқа олганлар жумласидандир.
Нозима Зарипова таржимаси
Фикрлар