“Аякс” Донни ван де Бекни сотмайди

Бу ҳақда клуб спорт директори Марк Овермарс маълум қилди.

“Ван де Бек жорий мавсум қойилмақом ўйин намойиш этди. Биз у тақдирланиши керак деб ҳисоблаймиз. Донни билан хайрлашиш ниятимиз йўқ”,— дейди Овермарс.

Нидерландия чемпионатида жорий мавсум 22 ёшли ярим ҳимоячи 34 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: Daily Mail