

Манбага кўра, 24 ёшли нидерландияликка "Аякс" даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, ўйинчига Эрик тен Хаг қўл остидаги МЮ қизиқиш билдирмоқда.
Бергвейн ортда қолган мавсумда "Тоттенхэм" сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 18 миллион еврога баҳолаган.



