UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  1 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  6 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  9 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2

"Автобус ҳайдовчиси"... Нима учун Моуриньо бошқача мураббий? Янгиликлар

"Автобус ҳайдовчиси"... Нима учун Моуриньо бошқача мураббий?

МЮнинг "Ювентус" устидан ғалаба қозонганига 2 кун ўтган бўлса-да, кўчада Моуриньо ҳақида ҳали ҳам гапиришмоқда.

Моуриньо шундай инсонки, унинг жамоалари мураббийнинг кайфиятига қараб ўйнайди. Португалиялик мутахассис МЮ бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин жамоа кўплаб ўйинларда камбэклар амалга оширди. Тўғри, сўнгги пайтларда Моуриньонинг истеъфоси борасидаги гап-сўзлар анчагина камайди. Аммо раҳбарият унинг олдига конкрет равишда бирор ўйиндаги мағлубият орқали истеъфо бўлиши айтилса, жамоа ғалаба қозонаверади.

Олдинроқ "Special One" "Бернли"га қарши ўйинда жамоа мағлуб бўлса, ишидан кетиши айтилганди. Аммо жамоа ғалабага эришди. Кейинчалик Англия матбуоти томонидан МЮ "Уотфорд", "Янг Бойз" ва "Вулверхемптон" билан ўйинларда бир марта ютқазадиган бўлса ҳам Моуриньога чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқаганди. Унда манкунианликлар 9 имкониятдан 7 очко ишлаб олди. Демак, Моуриньога ҳар бир ўйиндан олдин истеъфо билан қўрқитиш керак экан. Шундагина у жамоани ғалабага бошлайди. Аммо шундай жиҳатлар борки, булар Моуриньодан бошқа мураббийларда мавжуд эмас.

ҲИМОЯВИЙ ЎЙИН ОРҚАЛИ НАТИЖАГА ЭРИШИШ

Моуриньо қаерда ишлаган бўлса ҳам, одамлар унинг жамоаси мағлубиятида клубни эмас, фақатгина мураббийни айблайди. У "Реал"да ҳам, "Челси"да ҳам, МЮда ҳам шундай қилган. У қайсидир етакчи футболчи билан урушиб қолгандек бўлади ёки ўз ўйин услуби билан барчани ранжитади. Аммо якунда яхши натижа. "Ювентус"га қарши ўйинда МЮ ёмон ўйнагани йўқ, футболчилар тартибли равишда Моуриньонинг айтганларини бажарди. Ўз навбатида "Юве" "Олд Траффорд"даги ўйин орқали МЮга берадиган баҳоси пасайганди. Португалиялик эса буни сезди. Ва шу орқали натижага эришди.

Ўтган мавсумда ҳам МЮ барқарор эмасди. Аммо жамоа натижа кўрсатишда, ғалаба қозонишда унчалик ёмон эмасди. МЮ етакчилар билан ўйинда автобус орқали натижа кўрсатди. Бироқ барчасида ҳам эмас. "Ливерпуль" майдонига МЮ катта "автобус" билан борди. Бироқ бошқа ўйинларда "қизил иблислар" бутунлай ҳимояга ётиб олмади, қарши ҳужум тактикасида ўйнади.

ИНТЕРВЬЮЛАР ва ҲАРАКАТЛАР

"Моуриньо ҳар доим янги гапларни ўйлаб топади, қолганлар эса мендан ўғрилайди", деб айтганди бир вақтлар Моуриньо.

Бу борада унинг гапларига қўшилсак бўлади. Моуриньо қолипда ўралган, сийқаси чиққан, ҳар куни қайтариладиган гапларни гапиришни ёқтирмайди. У интервьюлардан қочмайди ва барчасини очиқ-ойдин гапирадиган камёб мураббийлардан. У "Барселона"да ишлаб юрганида шундай деган экан: "Реал" бош мураббийи бўлсам, "Барселона" шундай йирик ҳисобда ютқазиб бераманки, мени танқид ҳам қилишмайди, истеъфога ҳам чиқаришмайди".

Моуриньо ушбу гапининг "уддасидан чиққан". Ҳа, ўша 0:5 ҳисобидаги мағлубият унинг даврида бўлганди. Келинг, 2004 йилга қайтамиз. У "Челси"га бош мураббий бўлган куни ОАВ ва жамоа мухлислари олдида сўз берганди: "Манчестер Юнайтед"ни ер билан яксон қиламан". У буни уддаладими? Албатта! У илк мавсумидаёқ АПЛ бош совринини қўлга киритди.

"Интер"да ишлаб юрганида эса ЕЧЛ финалида "Бавария"га қарши ўйиндан олдин: "Бавария"га ҳозирдан ачиняпман. Улар эртанги мағлубиятга тайёрланаверишсин".

Пайшанба тунида бўлган "Ювентус"га қарши ўйиндан кейин эса Моуриньонинг қилган хатти-ҳаракатини эса шунчаки таърифлашга тил ожиз. У "Юве" мухлисларини бир ҳаракат орқали оғзини ёпди. У ҳар доим ўзининг интервьюлари ва қиладиган ишлари билан барчани ҳайратда солдираверади.

МУАММОЛАРНИ РАҲБАРИЯТГА ЎЙИНДА КЎРСАТИБ БЕРАДИ

Кўпчилик мураббийлар таркибдан норозилигини раҳбариятга айтади. Улар эса янги футболчи сотиб олишда ёрдам беради.

Моуриньо "Челси"да ишлаб юрганида раҳбарият унга ҳужумчи ортида ўйнайдиган футболчини олиб беришмаганди. Жозе бу жой учун Оскарнинг хизматидан фойдаланмади ва бундан норозилигини Виллиан орқали кўрсатди. Бразилиялик футболчи бу жойда ўйини унчалик қовушмаганидан кейин, "Челси" ҳужумчи ортида ўйнайдиган футболчисиз ўйнай бошлади. Бироқ Моуриньонинг "Челси"даги даври кўпга чўзилмади. У истеъфога чиқди.

МЮда ҳам у таркибдан кўп бора норози бўлди. Ўтган мавсум қишда жамоанинг икки нафар жароҳатланмаган марказий ҳимоячиси қолганди. Раҳбарият унга ҳимоячи сотиб олиб бермагани учун ўз принципларини ўзгаритириб юборди. Гоҳида Кэррик бу жойда ўйнаган бўлса, Погба ва Эррера ҳам марказий ҳимояни ушлаб турди. Аммо улар эплашди. Бунда Погба асосий юкни ўзига қабул қилди ва ҳимоядан ташқари, ҳужумга ҳам борди.

Моуриньо ёзги трансферлар ойнаси вақтида раҳбариятдан ҳимоячи олиб беришини жуда кўп бора талаб қилди. Бироқ Эд Вудворд бунинг уддасидан чиқмагани учун МЮ мавсумни катта муаммолар билан бошлади. Ўзгача мураббий ҳимояда Эррерани ўйнатгани эса кўпчиликнинг эътиборини тортди. У ушбу юриши орқали таркибнинг кўринишидан умуман норози эканлигини яна бир бор таъкидлагандек бўлди.

Мақоланинг якуний қисмида шуни айтишимиз мумкин-ки, Моуриньо давримизнинг энг зўр мураббийларидан бири. У ўзи ишлаган барча жамоаларда қандай катта совринлар қўлга киритганини эслатиб ўтириш шарт эмас. Умид қиламизки, у "Манчестер Юнайтед"ни Сер Алекс давридаги кўринишга қайтара олади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика