

Йоахим Лев шогирдлари Клагенфурт шаҳрида Австрия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бу Франко Фод шогирдлари учун тарихий ғалаба бўлди.
Боиси, Австрия терма жамоаси 32 йил деганда Германияни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Австрияликлар сўнгги бор 1986 йилнинг октябрь ойида жанубий қўшниларидан устун келишган эди.




