Австралияда энди ҳакамлар мураббийларга сариқ ва қизил карточкалар бера олишади

Aslanov Jasurbek
31 окт 2017, 16:41
Ҳакамлар мураббийлар ва ходимларга карточка бериш мумкин бўлган илк турнир Австралиянинг A-League ва W-League аёллар лигаси бўлади.

Бундай қарор мураббийларнинг ҳакамга нисбатан ҳақоратли ҳаракатларига қарши қабул қилинди.

"Энди ҳакамлар мураббийларни четлатишдан аввал огоҳлантира олади" - дейди A-League ва W-League раҳбари Грег О'Рурк айтди.

Мураббийлар техник зонадаги турли қоидабузарликлар, турли буюмлар отиш, ҳақоратли сўзлар, ҳакамлар билан баҳслашув, вақтни чўзиш учун карточкалар билан "сийланишади".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›