UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Криштиану Роналдунинг келажаги маълум  0 08:40Ҳусановни 40 миллионга сотиб олаётган «Ман Сити» бразилиялик ҳимоячига қанча тўлаётгани маълум  2 08:09Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»  7 07:41Ўтган мавсум ЦСКАда ўйнаган футболчи фаолиятини «Шўртан»да давом эттиради  7 03:2330 йиллик турмушдан сўнг Гвардиола хотини билан ажрашди  8 03:07ЛаЛига. "Сосьедад" япониялик футболчиниг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди  0 02:58А Серия. "Фиорентина" меҳмонда ютқазиб қўйди  0 02:10"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  9 22:46"Реал"нинг апелляцияси рад этилди  8 22:12FA "адолат" ҳақидаги пости учун МЮни жазоламайди  1 21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  31 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  3 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  5

Австралия U-23 ўйинчиси: "Биз бу мусобақада чемпион бўла оламиз" Янгиликлар

Австралия U-23 ўйинчиси: "Биз бу мусобақада чемпион бўла оламиз"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Австралия U-23 термаси Қувайт U-23 жамоасини (2:0) мағлуб қилди.

Ўйиндан сўнг,  Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Жей Рич Багуэлоу матбуот анжуманида қатнашишди.

-Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди. Жуда қийин ўйин бўлди. Сабаби, Қувайт таркибидаги ўйинчилар жуда кучли. Мен жуда бахтлиман. Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотиришни бошлаймиз.

- Ўйинчи Жей Рич Багуэлоуга савол. Мусобақани қандай бошлаб олдингиз?

- Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Биз бунга ишонгандик. Охирида яхши натижа қайд эта олдик. Бор эътиборимиз энди кейинги ўйинга қаратилади.

- Жаноб мураббий, бу ўйинда устунликка эришдингиз. Бу ўйиндан қандай саволларингизга жавоб олдингиз?

- Ҳа сиз ҳақсиз, бу ўйинда биз катта устунлик кўрсатдик. Боғловчи вазиятларда қандай ҳаракат қилиш устида ишлашимиз лозим. Бу ўйиндан айнан шу нарсани тушуниб олдик.

- Ўйинчига савол. Жамоангиз ушбу мусобақада чемпион бўлишига ишонасизми?

- Албатта, мен нимага қодир эканлигимизни бугун кўрдим. Ҳа, албатта чемпион бўла оламиз.

- Жаноб мураббий ушбу ғалабада кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун қўшимча ишонч берадими?

- Биринчи ўйинда ғалаба қозониш ҳар доим ишончни оширади. Биз ўсишда давом этишимиз лозим. Кейинги икки ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз. Албатта, ишонч жуда муҳим фактор. Аммо кейинги икки ўйинда ғалаба қозониш учун биз аввалги ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика