

Йиғин доирасида Австралия термаси бош мураббийи Грехэм Арнолд 31 нафар футболчини таклиф этди. Футболчилар орасида бир нечта ёшлар ҳам бор.
Грехэм Арнолд жамоани Осиё Кубогига жиддий тайёрлашни мақсад қилган. Мураббий йиғин олдидан шундай деди: "Туркиядаги йиғин биз учун жаҳон чемпионатидан сўнг илк йиғилиш бўлади. Биз у ерда етти кун машғулот олиб борамиз. Мен жамоани ва ўйинчиларни алоҳида ўрганишга ҳаракат қиламан. Машғулотларда 31 футболчи қатнашади. Улар орасида ёшлар ҳам бор. Менинг асосий мақсадим терма жамоани ёшартириш".



