Авазхон Маматхўжаев: "Мақсадим: “Қўқон-1912” жамоасида яхши ҳаракат қилиб, жамоани Суперлига олиб чиқишга ёрдам бериш"
02 июл 2023 16:36
Янгиликлар
Авазхон Маматхўжаев: "Мақсадим: “Қўқон-1912” жамоасида яхши ҳаракат қилиб, жамоани Суперлига олиб чиқишга ёрдам бериш"
"Қўқон-1912" жамоаси тажрибали ҳимоячи Авазхон Маматхўжаев билан шартнома имзолади.
Қўқонликлар сафига қайтган Авазхон "Қўқон-1912" жамоасининг матбуот хизматига қайтиши ҳақида қисқача интервю берди.
"Йил бошида “Қизилқум”дан таклиф тушди. Дастлабки турларда барчаси жойида эди, мен асосий таркибда майдонга тушаётган эдим. Бироқ “Бухоро”га қарши учрашувда жароҳат олдим ва деярли биринчи давранинг қолган қисмида жароҳатни даволаш билан ўтказдим. Бу футбол. Жароҳат эса футболнинг бир қисми. Биринчи давра якунида “Қўқон-1912” жамоасидан таклиф бўлди. Мен эса ўйлаб ўтирмасдан жонажон клубимга қайтишга қарор қилдим. Мақсадим: “Қўқон-1912” жамоасида яхши ҳаракат қилиб, жамоани Суперлига олиб чиқишга ёрдам бериш",- деди таржибали ҳимоячи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар