UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Евро-2020. Швеция Испанияни "қўйиб юбормади", Словакия — етакчи   31 00:46Америка Кубоги. Аргентина - Чили. Асосий таркиблар маълум!  8 00:30Педри рекорд ўрнатди  0 23:52Жоэль Глейзер: "Катта трансферлар амалга оширишни кўзлаяпмиз"  6 23:32Евро-2020. Польша – Словакия. "Ўйин қаҳрамони" аниқланди  0 23:15Жиру "Милан"га ўтишга яқин турибди  1 22:52Евро-2020. Словакия бир киши кам бўлиб қолган Польшани мағлуб этди  20 22:50Евро-2020. Испания - Швеция. Асосий таркиблар маълум!  15 22:36Шик: "Дарвозабоннинг турган нуқтаси доимий кузатувимда эди"  2 22:10Евро-2020. Шенсни икки кўрсаткич бўйича биринчиликни қўлга киритди  3 21:51Аарон Рэмзи "Ювентус" билан хайрлашмоқчи  1 21:38"Евро-2020 кундалиги". Шотландия — Чехия ҳамда "D" гуруҳидаги ҳолат ҳақида  1 21:21Шик Шотландия — Чехия учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди   2 21:12Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас"  10 20:50Варан "Реал" билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди  6

Авазбек Ўлмасалиевнинг асосий мақсади нима? Янгиликлар

Авазбек Ўлмасалиевнинг асосий мақсади нима?

Бундан бир неча йиллар олдин “Нефтчи” сафида кашф этилган Авазбек Ўлмасалиев Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўзи истаганидек барқарор ўйнаб кета олмади.

Натижада иқтидорли футболчи бу йил пойтахтнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор”га кўчиб ўтди. “Қалдирғочлар” сафида маълум муддат захирада ўз вақти келишини кутиб ўтирган Ўлмасалиев ниҳоят янги клубида ҳам ўзини кўрсата бошлади. Ортда қолган Суперлиганинг 7-турида “Бунёдкор” ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувда фаоллик кўрсатган Авазбек Ўлмасалиев chamiponat.asia сайтининг талқинига кўра, рамзий терма жамоадан ўрин олди. Шу муносабат билан Ўлмасалиевдан интервью олдик. 

- Авазбек, жамоангиз Кубок баҳсида “Насаф” билан сафарда дуранг қайд этгганди. Чемпионат ўйинида эса ғалаба қозонди. Бунга қандай эришди?

- “Насаф”га қарши сафарда ўтказган ўйинимизда тезкор гол ўтказиб юборгандик. Қаршидаги баҳсда ўз ўйинимизни кўрсатиш қийин бўлди. Бироз ўтиб ҳаммасига изига тушди ва жавоб тўпини киритиб, якунда дуранг қайд этгандик. Мазкур учрашувни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилдик, хато ва камчиликларимиз устида ишладик.  Мана кўриб турганингиздек, натижаси биз учун ижобий бўлди. Демак рақибни пухта ўрганибмиз. 

- “Бунёдкор” таркибида аввалига захирада қолиб кетаётган эдингиз. Бу жамоага кўникиш жараёни ортда қолдими?

- Жамоага қўшилган пайтларим жарохат сабаб ўзимни тўлиқ кўрсата олмаётгандим. Вақт ўтган сари ҳаммаси мен учун яхши бўлиб бормоқда. Асосий таркибга муносиб эканлигимни исботлай олдим ва мураббийлар ишонч билдиришни бошлади. Жамоага киришиб кетишимда ортиқча муаммога дуч келмадим. Чунки бу ердагилар билан аввалдан яхши муносабатда эдим. 

- Жарохатлар ортда қолган бўлса, ҳозир спорт формангиз қай даражада?

- Аъло даражада!

- Рамзий терма жамоага киришингизни кутганмидингиз?

- Йўқ, бундай бўлишини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Биласизми, мени рамзий терма жамоаларга тушишдан кўра кўпроқ терма жамоадан чақирув олиш қизиқтиради. Асосий мақсадим ҳам шу. 

- Мавсум старти арафасида “Бунёдкор” олдига чемпионлик вазифаси қўйилганди. Аммо жамоа барқарорликка эриша олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ҳисоблайсиз?

- Ҳа, тўғри мақсадимиз бу йил олтин медалларга эга чиқиш. Клуб раҳбарияти томонидан қўйилган вазифани бажариш учун астойдил ишлаяпмиз. Барқарорликни ушлаб олиш учун тинимсиз мехнат қилинмоқда. Ишонаманки ўз ўйин услубимизни тўлиқ шакллантириб олсак, “Бунёдкор” чемпионатда исталган жамоани мағлуб этиб, чемпионликка эриша олади. Бунинг учун вақт керак. 

- “Қалдирғочлар” сафига кўчиб ўтишингиз қандай амалга ошди?

- Ҳаммаси оддий тарзда кечди. “Бунёдкор” таклиф билан чиқди ва буни хурсандчилик билан қабул қилдим. “Локомотив” раҳбарияти қароримни қўллаб-қувватлади ва жамоамни ўзгартиришимга ортиқча қаршилик кўрсатмади. 

- Эркин агент сифатида кўчиб ўтдингизми?

- Йўқ, “Локомотив” билан амалдаги шартномам борлиги сабабли “Бунёдкор”га ижара асосида ўтдим. Шу йилнинг якунида “темирйўлчилар” билан тузган битимим ҳам ўз кучини йўқотади ва мен эркин агентга айланаман.  

- Жамоангизни алмаштиришингизда Вадим Абрамовнинг қанчалик ҳиссаси бор?

- Вадим Карленович билан илгари “Нефтчи”да бирга ишлаганмиз. Ўша йиллари бу мураббий менинг имкониятларимни жуда юқори баҳолаган ва қўрқмасдан ишонч билдирган. Абрамовнинг юксак эътибори туфайли ўсишга эришганман, дея оламан. Менга ҳамиша тўғри йўналиш кўрсатиб келади. Шу боис, бу мураббий билан баъзида маслаҳатлашиб тураман. “Бунёдкор”га ўтишимдан олдин ҳам Вадим Карленовичнинг маслаҳатларига қулоқ тутганман. 

- “Локомотив”даги фаолиятингиз ҳақида нима дейсиз? У ердан қандай хотиралар билан кетдингиз?

- “Темирйўлчилар”га ҳаммаси учун раҳмат айтиб қоламан.Нима дейишим мумкин, клубни илиқ хотиралар билан эслайман доим. Эсда қоларли жиҳатлари кўп бўлди. Салбий томони жамоада бош мураббий тез-тез ўзгариб турганидир. Бу менинг зараримга ишлади. Чунки янги мураббийлар иш бошлаган пайтлари менга аввалига ишонмади. Кейин вақт ўтгач ўзимни кўрсатиб, асосий таркибда ўйнашга муносиб эканлигимни исботалай олдим. Шундан сўнг бошланғич таркибда ўйнай бошладим. Бунга нима сабаб бўлгани эса менга қоронғу. 

- Сизни баъзида марказий ҳимоячи сифатида кўрсак, айрим учрашувларда марказий ярим ҳимояда харакат қиляпсиз. Ўзингиз учун кўпроқ қайси позицияда ўйнаш қулайроқ?

- Аввалига ярим ҳимояда ўйнаб келаётгандим. Лекин баъзида мураббийлар вазиятдан келиб чиқиб мени ҳимояда ҳам ўйнатишмоқда. Аслида профессионал футболчи учун майдоннинг қайси нуқтасида харакат қилиши муҳим бўлмаслиги керак. Асосийси мазмунли ўйиним билан жамоамга фойда келтириш. Ўзимга қолса ярим ҳимояда ўйнаш қулайроқ. 

- “Бунёдкор” чемпионатнинг кейинги турида  АГМК майдонига сафар уюштиради. Бўлажак учрашув жамоанинг чемпионликка бўлган имкониятини кўрсатиб бериши мумкин. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа тўғри, бўлажак учрашув кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Буни ҳозир барчамиз яхши тушуниб турибмиз. Сафардан ижобий натижа билан қайтиш учун бор кучни ишга соламиз.  

- Бундан бир неча йиллар олдин “Нефтчи” клубида кашфиётга айлангансиз. Собиқ жамоангизнинг ПРО-Лигадаги иштирокини кузатиб борсангиз керак?

- Албатта, “Нефтчи” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолган. Унинг фаолиятига эътиборсиз қараб бўлмайди. Қолаверса, бу клубда ҳозир акам Шерзод Ҳакимов фаолият олиб бормоқда. “Нефтчи” бу йил Суперлигага қайтиш учун астойдил курашмоқда. Бу борада уларга муваффақият тилайман. 

- Мабода келаси йил “Нефтчи”дан жиддий таклиф тушса,  Фарғонага қайтишингиз ҳам мумкинми?

- Мақсадим “Бунёдкор”да ўйнаб янада ўсишга эришган холда, хориж клубларига ўтишдир. 

- Шахсий агентингиз борми?

- Ҳа, бор. 

- Ўз позициянгиз бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси ким?

- Марказий ҳимоячилардан менга кўпроқ Ислом Тўхтахўжаев билан Анзур Исмоиловнинг ўйинлари ёқади. Марказий ярим ҳимоячилардан эса Сардор Мирзаев билан Аброр Исмоиловни кўрсатган бўлардим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 май 00:45:56
YAZMARKAZ
Омадингни берсин укам...
   
08 май 17:57:12
Валихонов Фарходжон
Авазбек Нефтчида ку́прок ку́зга ку́риниб кучаяётган эди,су́нги вактларда Локо да ку́ринмай когандек.
У́з устида ишласа келажаги бор бола!
Омад!
Бир кун келиб яна Нефтчида кутамиз!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика