Атсу "Ньюкасл"да тиббий кўрикдан ўтади

Aslanov Jasurbek
30 авг 2016, 18:14
"Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Атсу айни дамда "Ньюкасл Юнайтед" сафида тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Маълумотларга кўра, "хаккалар" футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Келишув бугун амалга ошиши керак.

Атсу кўклар асосий таркибидан жой ола билмади ва энди бошқа жамоада ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Ўтган мавсумда у "Борнмут" ва "Малага" шарафини ҳимоя қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports