"Атлетико"да Гризманн ўрнига бошқа номзод пайдо бўлди

Aslanov Jasurbek
23 июл 2021, 21:56
Мадрид клуби "Барселона" футболчисини сотиб олмаган тақдирда, унинг ўрнига Ла Лигада ўйнайдиган бошқа ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Валенсия" ҳужумчиси Макси Гомесга қизиқиш билдирмоқда. Маълум бўлишича, Испания чемпионлари уругвайлик футболчини ҳозирда Каталония клуби билан музокаралар олиб бораётган "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманнга ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Франциялик ҳужумчини қайтариш ушбу трансфер ойнасида Мадрид клубининг асосий мақсади ҳисобланади, аммо трансфер муваффақиятсизликка учраган тақдирда, "матрасчилар" "Валенсия" футболчисини сотиб олишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Гомес 2019 йилдан бери "Валенсия" футболчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда Ла Лиганинг 31 учрашувида майдонга тушиб, 7 гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS