"Атлетико" Хуанфранга ўринбосарни "Барселона"дан топди
04 июн 2019 12:50
Янгиликлар
"Атлетико" Хуанфранга ўринбосарни "Барселона"дан топди
Мадриднинг "Атлетико" клуби каталонияликлар ҳимоячиси Нелсон Семедуга кўз тиккан.
25 ёшли португалиялик футболчининг шартномада кўрсатилган товон пули 100 миллион еврони ташкил этади. Унинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2022 йил ёзгача мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 46та ўйинда майдонга тушиб 1та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи каталонияликлар сафига 2017 йилда "Бенфика" сафидан келиб қўшилган эди.
Фикрлар